Маданий-маънавий мероси бой халқнинг истиқболи порлоқ, халқаро нуфузи юксак бўлади. Асрлар мобайнида халқнинг хаётий кузатишлари, турмуш тажрибалари ҳамда оламни поклик, адолат ва ҳаётсеварлик нигоҳи билан кўриш иштиёқида яратилган маънавий қадриятларимиз ўзининг мустақиллигига эришган мамлакатимиз ҳаётида ҳар бир инсоннинг қалбига ҳарорат, онгига теранлик бағишлаши табиий.