Машиналар динамикаси масалаларини ҳал қилишда кўпинча келтирилган куч ва моментлар назариясидан фойдаланишга тўғри келади. Аммо механизм ва машиналар назариясида, асосан, юқорида келтирилган параметрлардан механизм бўғинларига таъсир этувчи зарарли қаршилик кучлари ва ички кучлар (ёки буровчи моментлар) тажриба усулларида аниқланади.