Фан-техника ривожланган ХХI- асрни экологик хавф-хатар асри, дейиш жоиз бўлади. Бугунги кунда инсон ўзининг иқтисодий қувватини юқори даражаларга кўтариш, бугун кечагидан, эртага эса бугунгидан «яхшироқ» яшаш илинжида қудратли техник воситалар ёрдамида табиий бойликларни тобора кўп ўзлаштириш руҳияти билан яшамоқда.