Ушбу қўлланма бир-бирига қардош бўлмаган инглиз ва ўзбек тилларидаги фразеологик бирликлар тадқиқига бағишланади. Фразеологик бирликлар образлиликни, экспрессивлик ва эмоционалликни юзага келтирувчи муҳим воситалар бўлиб, улар бадиий публицистик матнларнинг ифодавий таъсирчанлигини оширишга хизмат килади. Фразеологик бирликлар ихчам, маъно жиҳатидан салмоқдорлиги ва таъсирчанлиги туфайли давр руҳига мос келади. Бу эса, ўз навбатида, фразеологияга доир тадқиқотларнинг ҳозирги вақтда долзарб ва муҳимлигини яна бир карра исботлайди.