“Нутқ маданияти” фани бўйича тайёрланган мазкур ўқув қўлланма олий таълим муассасалари магистратура бўлимининг миллий гуруҳлари учун мўлжалланган. Ушбу ўқув қўлланмада қисқача назарий маълумотлар билан бирга семинар машғулотлар бўйича талабаларнинг оғзаки ва ёзма нутқини ривожлантириш учун амалий машқлар, таҳлил ва таҳрир ишлари бўйича матнлар, тест топшириқлари, мавзулар бўйича мустаҳкамловчи саволлар, дарс жараёнида фойдаланилган замонавий педагогик технологиялардан намуналар ҳам берилган.