Мамлакатимизда жисмоний тарбия восита ва методларининг ягона системаси яратилган. Мазкур воситаларнинг энг оммавийларида «бири бўлган гимнастика бу системада хақли равишда мухим ўрин тутади. Гимнастика машғулотлари мамлакатимизда кўйган энг муҳим вазифалардан бири — «ёш авлодни баркамол, соғлом қилиб тарбиялашни, уларда жисмоний ва маънавий кучларни гармоник тарзда ривожлантиришни таъминлаш» вазифасини ҳал қилишга ёрдам беради.