Юксак информацион-технологиялар асри бўлмиш XXI аср инсон омилига эътиборнинг кучайиши билан ҳам тавсифланади. Зеро, ўз руҳий кечинмаларини бошқариш, яқинлари билан самимий соғлом муносабатларда бўлиш истаги оддий фуқароларда кун сайин ортиб бормоқда.