Физиология иккита сўздан иборат бўлиб, физис лотинча табиат, логос фан демакдир. Физиология фани тирик организмда кечадиган ҳаётий жараёнларни ўргатадиган фандир. Физиология фани биологик фанларининг бир қисми бўлиб организмнинг ва унинг орган, тўқима ва ҳўжайраларида содир бўлаётган ҳаётий жараёнларни, уларнинг асосида ётадиган қонуниятларни ўрганади, бу қонуниятлар орасидаги боғланишларни текширади.