Мавзунинг долзарблиги. Ҳозирда қишлоқ хўжалигида ўтказилаётган изчил иқтисодий ислохатлар аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тулароқ қондириши ва бу сохадаги таъминотни тубдан яхшилашга қаратилган.
Жамият тараққиёти ва дунё бўйича аҳоли сонининг тобора ортиб бориши озиқ-овқат, хусусан меваларга ва уларнинг қайта ишланган маҳсулотларига бўлган талаб бошқа барча мевали экинлар орасида машҳурлиги жиҳатидан биринчи ўринда туради десак муболаға бўлмайди. Цитрус меваларнинг бу қадар кенг ва қадрли ҳолатда тарқалиши уларнинг беқиёс таъми, витаминга бойлиги, хушбўй ҳиди, қайта ишлаш сақлаш ва ташишга яроқлиги, етиштириш ва кўпайтиришнинг у қадар мураккаб эмаслиги ва шу каби қатор афзалликлари билан тушунтирилади.