Целлюлозанинг ўзига хос хусусиятларини унинг фойдаланиш доиралари белгилаб беради. Харбий саноат сохаларида тутунсиз порох ва динамитларни ишлаб чиқариш ҳамда дунё саноатининг турли соҳаларида нитролак, нитробуёқ, нитрошёлк, целлулоида, кинопленка ишлаб чиқариш - буларнинг ҳаммаси нитроцеллюлоза ишлаб чиқариш билан узвий равишда боғлиқ. Ҳозирги кунда бир қанча технологик схемалар асосида ҳам узлуксиз ишлайдиган замонавай қурилмалар, ҳам даврий равишда ишлайдиган қурилмаларда целлюлоза ишлаб чиқариш амалга оширилмоқда.