Битирув малакавий иш мазмунида Ўзбекистонда халқ театр ва фолъклор этнографик дасталарининг маънавий тараққиётдаги ўрни мисолида ўрганиш, шубҳасиз, тарихнинг янада чуқурроқ ёритилиши учун имконият яратади. Республикамизнинг жанубий ҳудуди ҳисобланган Сурхон воҳасида халқ театр ва фолъклор этнографик дасталарининг маънавий тараққиётдаги ўрни таҳлил этиш туфайли мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар жараёни ва уларнинг натижаларини ўрганиш имконияти юзага келди.