Ҳар бир даврнинг назарий тафаккури тарихнинг конкрет маҳсулоти ҳисобланади, шунинг учун хохлаган фан ўз табиатига кўра тарихий фан ҳисобланади. Тижорат лексикаси ҳам тарихан ривожланган ва унинг тарихи XV асрга бориб тақалади. Аллақачон ўша узоқ даврларда яшаган иқтисодиѐтчи олимлар, турли ижтимоий-иқтисодий ҳодисаларни ўрганаѐтганларида ўз асарларида бойлик, пул, алмашув, товар, бозор, меҳнат, фоиз, иш ҳақи, ҳунармандлик, кооперация, мануфактура, саноат, ишлаб чиқариш, рента, савдо каби махсус сўзларни кенг ишлатганлар