Ушбу ўқув қўлланма республикамиз миллий бойлиги ҳисобланган ер майдонларидан фойдаланишни ташкил этиш бўйича бугунги кунда давлат томонидан амалга оширилаётган ёки юритилаётган қатор тадбирларнинг умумий мазмуни ва мохиятини ёритгани ҳолда ердан фойдаланишнинг назарий масалаларига умумий тарзда тушунча беради. Хусусан, китобда давлат ер кадастри, ер тузиш, ер ҳуқуқи, ер мониторинги, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг давлат назоратини ўрнатиш, ер солиғи, ер ресурсларидан фойдаланишни бошкариш тадбирларини ердан фойдаланишни оқилона ташкил этишдаги аҳамияти ёритилган.
Қўлланма олий ўқув юртларининг бакалаврларига, шунингдек ер майдонларидан фойдаланишни ташкил этишнинг назарий масалалари билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.