Тадқиқотнинг мақсади мулоқот жараёнида просодик воситалар муаммосини Уйғуннинг «Парвона» ҳамда Ш.Бошбековнинг «Темир хотин» драмалари асосида саҳналаштирилган асар қаҳрамонлари нутқини экспериментал-фонетик усул билан тадқиқ этиб, интонациянинг лингвопрагматик хусусиятлари моҳиятини ойдинлаштиришдан иборат.