Ўзбек халқ мақолларини ғарб ва рус мусташриқларидан Ҳ.Вамбери, Н.Остроумов, Е.Чернявский, Н.Гацунаев ўрганиб, нашр этганлар. Халқ мақолларини илмий жиҳатдан ўрганган Т.Мирзаев, Б.Саримсақов, Б.Соатов, О.Мадаев, Х.Шарафиддинов каби олимларнинг тадқиқотлари, шунингдек, халқ оғзаки ижодига оид дарслик, қўлланма ва бошқа манбаларда ҳам муштарак мақолларга оид салмоқли фикр-мулоҳазалар билдирилган.