Замонавий матбуот ривожи ўз навбатида жанрлар трансформацияси, ўзгача услуб ва кўринишда ахборот узатиш эҳтиёжини юзага келтирмоқда. Интернет имкониятларининг кенгайиши ҳар кимга исталган вақтда исталган ахборотни олиш, тарқатиш имконини бераётган, ахборот майдонидаги рақобат кучайиб бораётган бир шароитда аудитория талабларини қондириш ҳам мураккаб масалага айланиб қолаётгани — ҳақиқат.