“Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ ишлайди. Улар ахборотнинг тўғрилиги учун белгиланган тартибда жавобгардирлар.Цензурага йўл қўйилмайди”4.
Журналистиканинг қуроли сифатида фикр, сўз ва ғоя муҳим аҳамиятга эга. Аммо ўтган давр мобайнида эркин фикр билдириш, муаллиф ўз сўзи эмас, балки ҳукумат буйруғи асосида қаламини “юрғизиш”и журналистиканинг халқ манфаатларини эмас, собиқ тузум асосига қурилган ҳукумат манфаатларини ҳимоя қилиши кузатилган. Бу авторитар тузумнинг ва авторитар назариянинг элементлари сифатида белгилаш мумкин. Матбуот ва журналистиканинг бўғилишига сабаб бўлиши ҳам кузатилган.