Сиёсат соҳасидаги коммуникация ёки сиёсий коммуникация бошқа коммуникацион жараёнлар каби учта мақсадни кўзлаши мумкин: ахборот алмашинуви, фикр алмашиши, ахборот хатти- ҳаракат ўзгариши. Бироқ ушбу жараёнда асосийси, шубҳасиз хатти ҳаракат ўзгариши ҳисобланади, чунки айнан у жамиятда ҳукумат бошқарув муносабатлари таянчини ташкил қилади. Ўз навбатида, ОКВ ва улар томонидан узатилаётган ахборот устидан назорат, ахборот жамиятида ҳокимиятни ижро этиш, ушлаб туриш, керак пайтда эса уни эгаллаш зарурий шартлардан бирига айланади