Бугунги кун медиа бозорида оммавий ахборот воситаларининг тури ва сонининг тобора ортиб бориши босма нашрларнинг рақобатбардошлигини таъминлашни муҳим вазифа қилиб қўймоқда. Замонавий рақобат бозорида газета ва журналларнинг ўз ўрнини сақлаб қолиши учун, улар нафақат ахборот бериши, балки ўқувчи эътиборини жалб қила олиши ҳам лозим.1 Шунинг учун ҳам даврий нашрларда берилаётган ахборотларнинг визуаллигини таъминлаш, дизайн ва нашр концепциясининг ўзаро уйғунлиги катта аҳамият касб этмоқда.