Жаҳон композиторлик ижодиёти серқатлам ва серуслуб соҳа сифатида мусиқашуносларнинг илмий изланишлар олиб боришга
бўлган эҳтиёжни янада кучайтирди. Композиторларнинг яратган мусиқий асарларидан ташқари уларнинг қаламига мансуб адабий
– танқидий мероси тадқиқ этилиши асосида муаллифларнинг тафаккури ва ижодий тамойиллари, услуби, ёзув техникаси, мавзу ва жанрлар қамрови, мусиқий ифода воситалар тизимини аниқлашда устувор жиҳатларни ўрганиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш муҳим аҳамият касб этади