Ушбу ўқув-услубий қўлланмада лазер физикасининг физик асослари, лазернинг турлари ва лазернинг нурланиш қонуниятлари, лазерларни қўлланилиши, лазер нури ёрдамида физиканинг оптика бўлимига тегишли намойиш тажрибаларига оид маълумотлар берилган. Ўқув-услубий қўлланма физикани чуқур ўрганадиган академик лицейлар, касб - ҳунар коллежлари, шунингдек, олий ўқув юртларининг физика йўналиши бўйича таълим олувчи талабаларга мўлжалланган.