Жаҳонда фуқаролик жамиятини шакллантириш тадрижий давом этаётган, узлуксиз ва мураккаб жараён бўлиб, бунда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг (ННТ) ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги роли ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Айниқса, ижтимоий соҳада ННТларнинг самарали фаолиятини ташкил қилиш, мувофиқлаштириш ва бошқариш сиёсатшуносликнинг долзарб муаммоларидан биридир.