Ҳозирги пайтда мамлакатимиз аҳолисининг чорвачилик маҳсулотларига тобора ошиб бораѐтган эҳтиѐжини қондиришда республикамизда урчитилаѐтган қорамол зотларининг насл ва маҳсулдорлик кўрсаткичларини янада такомиллаштириш муҳим амалий аҳамият касб этади. Бу эса молларни озиқлантириш ва асраш шароитларини яхшилаш билан бирга селекция-наслчилик ишларини ҳам яхшилашни тақозо этиб, уларнинг хўжалик фойдали белгиларига таъсир этувчи бошқа омилларни ҳам ҳисобга олиш муҳимлигидан далолат беради.