Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг
мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим
устувор йўналишларигабағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисида
“Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб бораётган
ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом
эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг
йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир” мавзусида маъруза қилди.
Маъруза мазмуни бўйича асосий масала – Ўзбекистоннинг ўтган
2015 йилдаги иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш якунларини муҳокама
қилиш ва 2016 йил учун тараққиёт йўлимизнинг энг муҳим устувор
йўналишларини аниқлаб олишдан иборат бўлди.