Мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ нефт ва газ
саноатига катта эътибор берилди ва ҳозирги кунда нефт ва газ саноати
мамлакатимиз саноатининг етакчи ўринларидан бирини эгалламоқда.
Нефт ва газ саноатида табиий газни чуқур қайта ишлашга катта
эътибор берилиб Жанубий Корея инвестор ва мутахассислари билан
ҳамкорликда муҳим объектлардан бири Сурғил кони негизида Устюрт газ-кимё мажмуаси ишга тушди.
Умумий қиймати 4 миллиард долларлик ушбу лойиҳанинг амалга
оширилиши йилига 4,5 миллиард куб метр табиий газни қайта ишлаш
ҳисобидан 3,7 миллиард куб метр газ, 387 минг тонна полиэтилен, 83 минг
тонна полипропилен, 102 минг тонна пиролиз дистилляти ва бошқа
қимматбаҳо маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини беради.