Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган дастлабки йиллардан бошлаб, банк-кредит соҳасининг бир шакли бўлган узоқ муддатли кредитлашга катта эътибор берилмоқда. Узоқ муддатли кредитларнинг мамлакатда ишлаб чиқаришни модернизация қилишга жалб этиш инновацион технологияларни ривожлантиришга ва замонавий ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантиришга имкон яратади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев эътироф этганидек: .... биз, аввало, четдан кредит ва сармоялар олиб келиш бўйича самарали тизим яратишимиз, ҳар бир кредитни аниқ ишлатишни ўрганишимиз лозим. Бу масалада етти ўлчаб, бир марта кесадиган, оқибатини пухта ўйлаб иш олиб борадиган давр келди.