Ҳозирги даврда чорвачиликни ривожлантиришда генетик жиҳатдан маҳсулдорлиги юқори ва саноат технологиясига мослашган подани ташкил этишни тақазо этади. Республикамизда урчтилаѐтган зотларни ҳозирги замон технологиясига мослаштириш учун зот ичида селекция ишларини олиб бориш, замонавий янги зот ва типларни яратиш ҳамда жаҳондаги энг юқори махсулдорли зотлардан фойдаланиш зарурдир.