Тадқиқотнинг мақсади. Алишер Навоий ҳамд ва наът ғазалларининг ўзига хосликлари ва ички турларини аниқлаш, шу аснода жанрий, мавзуий ва ғоявий-бадиий хусусиятларини илмий таҳлил қилиш, уларни ўзаро қиёсан ўрганиш диссертациянинг асосий мақсади ҳисобланади.