Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бўйича банкротлик деганда - хўжалик суди томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги тушунилади. Бошқача қилиб айтганда банкротликнинг (тўловга қобилиятсизликнинг) ҳуқуқий моҳияти хўжалик юритувчи субъектнинг вужудга келган ҳолатлар туфайли ўз иродасига кўра олган мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмай қолишида кўринади.