Мустақиллик йилларида республикамизда халқаро стандартлар ва меъёрларга мос келадиган ҳисоб тизимини шакллантириш борасида жуда катта ишлар қилинди. Чунончи, мазмун ва моҳиятига кўра бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартларига мос келадиган миллий стандартлар қабул қилинди. Бу стандартларни яратиш жараёни ҳозирги кунда ҳам давом этмоқда.