Молия пул билан боғлиқ муносабатларнинг ажралмас қисми. Шу сабабли уларнинг ўрни ва аҳамияти пул муносабатлари иқтисодий муносабатларда қандай ўринда туришига боғлиқ. Аммо ҳар қандай пул муносабатлари молиявий муносабатларни ифода этмайди. Молия пулдан ҳам мазмунига кўра, ҳам бажарадиган функцияларига кўра фарқ қилади.