Дунёда ҳар бир миллатнинг урф-одатлари, миллий анъаналари, ижтимоий келиб чиқишини акс эттирувчи миллий спорт турлари мавжуд. Миллий спорт турлари ўсиб келаётган ёш авлодни жисмонан соғлом ва ақлан етук қилиб тарбиялашда энг самарали восита сифатида қўлланилади. Яккакураш спорт турлари, жумладан ўзбек кураши жаҳоннинг барча қитъаларида ривожланиб оммавийлашаётган спорт турларидан бири ҳисобланади.