Ярим цилиндр шаклидаги шаффоф пленка тўсиқларда нинг қиймати ясси шаффоф тўсиқлар сингари, тўғри қуёш нурланишнинг сиртига тушиш бурчаги функциясидир. Лекин, ясси тўсиқлардан фарқли ҳолда, ярим цилиндр шаклидаги шаффоф тўсиқларнинг алоҳида хусусияти бир хил ташқи шароитда тўғри қуёш нурланишининг ярим цилиндр шаклидаги нур қабул қилувчи сиртларга тушиш бурчаги исталган вақт моментида мазкур сиртдаги нур тушаётган кўп сонли нуқталарнинг локал, яъни маҳаллий, координаталарига боғлиқлигидир.