Фан-техника тараққиёти жадал суръатлар билан ривожланиб, дунёнинг жуғрофий-сиёсий тузилиши ўзгариб бораётган ҳозирги «шароитда инсон томонидан биосферага кўрсатилаётган таъсирни тартибга солиш, ижтимоий тараққиёт билан қулай табиий муҳитни сақлаб қолишнинг ўзаро таъсирини уйғунлаштириш, инсон ва табиатнинг ўзаро муносабатларида мувозанатга эришиш муаммолари борган сари долзарб бўлиб қолмоқда» .
Табиий ресурслар Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг моддий асоси ҳисобланади. Улардан оқилона ва самарали фойдаланиш нафақат иқтисодий муаммоларни, балки, шу билан бирга, халқимиз сиҳат-саломатлигини таъминлаш, келгуси авлодни руҳан ва жисмонан соғлом ҳамда комил инсон қилиб тарбиялаш муаммоларини ҳам ҳал этишга ёрдам беради.