Ўткир ичак инфекциялари (ЎИИ) билан касалланиш даражаси юқори бўлиб, «…учраш даражаси бўйича респиратор патологиялардан кейинги ўринда туриши, касалликнинг нохуш оқибатларининг юқорилиги» билан долзарб муаммо бўлиб ҳисобланади. ЖССТ нинг маълумотига кўра «…ЎИИ Европа минтақасида 23 млн. дан ортиқ кишилар қўзғатувчилар билан зарарланган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиб касалланадилар, бу эса йилига тахминан 5000 та ўлим ҳолатларига олиб келади»