Ушбу “Ёғоч конструкциялари” дарслигида, ёғочдан тайёрланадиган юк кўтарувчи ва тўсиқ конструкцияларни ҳисоблаш ҳамда лойиҳалашга доир асосий маълумотлар баён қилинган. Унда ёғочнинг хоссалари ҳақида қисқача маълумотлар, конструкцияларни тайёрлашда кенг қўлланилувчи бирикмаларнинг турлари, ҳисоби, том ва ораёпма тўшамалари, панжаралари, вассатўсин (прогон)лар, тўсинлар, ёпма панеллари, фермалар, равоқлар ва рамаларни ҳисоблаш ва лойиҳалашга доир мисоллар ўрин олган.