Маърузалар матнида қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини шакллантиришнинг назарий, услубий ҳамда амалий асослари Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастури талаблари асосида ѐритилган; тармоқда амалга оширилаѐтган ташкилий ва иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун ва моҳияти Республика Президенти И. Каримов асарларига ва амалиѐтдаги меъѐрий ҳужжатларга асосланган ҳолда баѐн этилган; қишлоқ хўжалигида мавжуд бўлган моддий-техника ва меҳнат ресурсларидан фойдаланишнинг ҳозирги ҳолати, корхоналар, тармоқларнинг ривожланиши, иқтисодий самарадорлиги
илмий жиҳатдан асосланган ҳолда таҳлил қилиниб, келажакда уларнинг самарадорлиги юксалишини таъминловчи омиллар, йўллар батафсил кўрсатилган.