Мавзунинг долзарблиги. «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да таъкидланганидек, таълимнинг янги тизими ва мазмунини шакллантириш учун «илғор педагогик технологияларни ҳамда ўқув-тарбиявий жараённинг дидактик таъминотини яратиш» талаб этилади. Бу муҳим вазифанинг ижобий ҳал этилиши таълим жараёнини ташкил этишга нисбатан янгича ёндашувни тақозо қилади. Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги шароитида узлуксиз таълим тизимининг барча босқичларида таълим жараёнининг
самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи омилларни излаб топиш, бу борада энг мақбул омил деб топилган янги педагогик технологияларни ўқув юрти фаолиятларига татбиқ этиш борасида амалий ҳаракатларни олиб бориш мақсадга мувофиқ деб ҳисобланмоқда. Ушбу назарий хулосанинг амалий тадбиқи сифатида бир қатор тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда.