Меҳнат ҳуқуқи ҳуқуқшунослик тармоқлари орасида етакчи ўрин тутади. У ижтимоий меҳнатга оид муносабатларни тартибга соладиган ҳуқуқий нормалар тизимидан иборат. Бу муносабатлар меҳнат бозорига амал қилиш, меҳнатни ташкил этиш ва уни қўллаш жараёнида намоён бўлади. Зотан, меҳнат жисмоний ва ақлий куч-қувватнинг сарфланиши эмас, балки кишиларнинг ижтимоий фойдали фаолиятидир.