Тупроқларнинг унумдорлигини сақлаш ва оширишнинг асосий омилларидан бири - қишлоқ хўлжалиги экинларини тупроқ экология мелиоратив шароитини, уларнинг хосса-хусусиятини ҳисобга олган холда ҳамда табақалаштириб жойлаштиришдир. Юқоридаги вазифаларни бажариш ишнинг асосини ташкил этадиган тупроқ бонитировкаси (сифат баҳоси) асосида олиб борилишини тақозо этади.