Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йилларида хорижий инвесторлар учун қулай инвестицион муҳит ва ҳуқуқий база яратилган. Чет эллик инвесторларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистонда ихтисослаштирилган ташкилотлар ва муассасалар тармоғи ташкил этилган. Булар – чет эл инвестициялари бўйича агентлик, Савдо-саноат палатаси, “Ўзбекинвест” Миллий экспорт-импорт суғурта компанияси ва лизинг компаниялари ташкил этилган бўлиб, унинг муассислари Халқаро молия корпорацияси, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, «Малай Бэнк Берхард» (Малайзия) ва бизнинг Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкимиздир.