“Талабалар ўқув – тадқиқот ишлари” йўналишнинг махсус фанларида ўрганиладиган маҳсулотларнинг сифатини яхшилаш хамда янги технологиялар яратиш мақсадида ўқув – тадқиқот ишларини олиб боришда мухим аҳамиятга эга. Бунда талабанинг умумий овқатланиш корхоналарида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларини тайёрлаш бўйича илмий билимлари ошади, етук мутахассис бўлиб етишига ва корхонада ишлаб чиқариш муаммоларини ечишда илмий ёндаша олишига имкон яратилади.