Мазкур битирув малакавий ишида “Садди Искандарий” достонидаги лексик бирликларнинг луғавий-маъновий хусусиятларини тадқиқ этиш билан бир қаторда лексемалар тизимида ЛСГ ҳақидаги қарашларни ўрганиш масалалари, Навоий асарлари тилида лексик меъёр ҳақидаги қарашлар, достонда қўлланилган лексик бирликларнинг семантик хусусиятларини очиб бериш, ҳайвонот номларининг парадигматик муносабатлари, тиббий тушунчаларни ифодаловчи асосий лексик бирликлар ҳақидаги қарашлар баён этилган.