Маърузалар матнида қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини
шакллантиришнинг назарий, услубий ҳамда амалий асослари Кадрлар тайёрлаш Миллий
дастури талаблари асосида ёритилган; тармоқда амалга оширилаётган ташкилий ва
иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун ва моҳияти Республика Президенти И. Каримов
асарларига ва амалиётдаги меъёрий ҳужжатларга асосланган ҳолда баён этилган; қишлоқ
хўжалигида мавжуд бўлган моддий-техника ва меҳнат ресурсларидан фойдаланишнинг
ҳозирги ҳолати, корхоналар, тармоқларнинг ривожланиши, иқтисодий самарадорлиги
илмий жиҳатдан асосланган ҳолда таҳлил қилиниб, келажакда уларнинг самарадорлиги
юксалишини таъминловчи омиллар, йўллар батафсил кўрсатилган.