Маъруза материаллари 5140900 - Касб таълими (Озиқ-овқат технологияси) йўналиши бўйича таълим олаётган талабалар учун йўналишнинг Ўзбекистон Республикаси Олий таълим Стандарти талаблари ва ўқув режасига мувофиқ ҳолда ёзилди.
Маъруза материалларида фаннинг мазмуни, вазифаси, уни мутахассислар тайёрлашдаги ўрни, асосий тушунчалари, технологик жараёнларнинг асосий қонуният-лари, амалга ошириш услублари ва уларни амалга оширувчи жиҳозларнинг принципиал схемалари келтирилган. Технологик жараён ва аппаратларни ҳисоблаш ва лойиҳалаш масалалари ёритилган.