Эндокрин тизим фақатгина XX асрга келиб олимларга маълум бўлди. Анатомик жиҳатдан бошқа органлардан фарқ қилувчи безлар бошқа безлар (сўлак, кўзёш) қаторида ўз маҳсулотини ташқарига чиқарувчи йўлларига эга бўлиши лозим эди. Аммо бундай йўллар уларда топилмади. Шундан сўнг олимлар бу органларни кераксиз деб ҳисоблашди.