Ўқув-танишув амалиёти «Транспорт логистикаси» бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун Давлат таълим стандартига мувофиқ ўқув жараёнининг босқичларидан бири хисобланиб, талабалар 1-курсни якунида назарий ва амалий билимларни эгаллаш даврида ўтказилади. Услубий кўрсатмада ўқув-танишув амалиётни ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби, хамда хисоботда ёритилиши билан зарур бўлган маълумотлар келтирилган. Мазкур услубий кўрсатма Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув режасига биноан тузилган.