Ўқув материалини билдиришнинг метод ва методик усуллари бобида ўқув материалини билдиришнинг метод ва методик усулларини танлаш, ўқувчиларни янги билимларни идрок этишга тайёрлаш. ўқитувчининг ўқув материалини оғзаки баён этиш методикаси, ўқитувчи нутқининг техникаси масаалари келтирилган. Таълимда ўзлаштириш ва фаоллаштиришни амалга ошириш технологияси бобида билимларни ўзлаштириш даражалари (репродуктив ва продуктив), продуктив ўзлаштиришнинг даражаси, ўқув жараёнининг қисмлари ва уларни бошқариш, намунавий дарс унсурлари, талабага йўналтирилган таълим, замонавий дарснинг асосий компонентлари, таълимнинг фаол услублари самараси натижалари ўрганилган.