Мазкур услубий кўрсатма Транспорт воситалари агрегатларининг иш жараёни фанидан лаборатория машғулотларни бажариш учун мўлжалланган. Услубий кўрсатмадаги ўнта лаборатория машғулотларида автомобилнинг трансмиссияси, бошкариш ва юриш қисмларидаги агрегатларнинг иш жараён-ларини ўрганиш, механизм ва агрегатлардаги юкланишлар хақида тасаввурга эга бўлиш,уларга қўйиладиган талабларни билиш ва асослаш, агрегат ва уларнинг деталларини хисоблаш ишларини бажариш кўзда тутилган.