Ушбу методик қўлланмада “Иссиқлик техникаси” фани бўйича нам ҳаво хусусиятларини ўрганиш, параметрларини ҳисоблаш, психрометр ўлчов асбоби ва Hd –диаграммда нам ҳаво параметрларини топиш ҳақида асосий тушунчалар, психрометрнинг ишлаш тартибларини текшириш учун тажриба ўтказиш услублари келтирилган. Тажриба натижаларини ҳисоблашда нам ҳавонинг (H-d) диаграммасидан фойдаланиланиш ёритилган бўлиб, “Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш”, “Электроэнергетика”, “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш”, “Автоматика ва бошқарув”, “Ҳаётий фаолият хавфсизлиги”, “Сув хўжалиги техникаларидан фойдаланиш” таълим йўналишлари талабаларига мўлжалланган. Қўлланмадан магистрлар, соҳа мутахассислари ҳам фойдаланишлари мумкин.